• +99871 200-70-04
  • Тошкент шаҳри, Темур Малик кўчаси, 146 (Техноплаза ИБМ
  • info@batiskaf.uz

Нега айнан биз?

Ўзбекистон бозори ўзгариб бормоқда. 2017 йилда юз берган валюта ислоҳоти кенг кўламдаги тизимли трансфромацияларни бошлаб берадиган шунчаки биринчи қадамдир. Ишбилармонлик фаолиятининг кучайиши, чет эл инвестицияларининг ўсиши ва рақобатнинг кучайишини буларга мисол қилиб келтириш мумкин. Ҳозирнинг ўзидаёқ бозорга кучли чет эллик брендлар кириб келмоқда. Мижоз учун бошланадиган "уруш"нинг рўй бериши эҳтимолга жуда яқин.

Рақобат муҳити кучайган сари бизнес меҳнат самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган омилларга янада фаолроқ сармоя киритиш талаб этилади.  Бунда эса ким биринчи ҳаракат қилишни бошласа, ўшанинг ошиғи олчи бўлаверади.

Биз буни бизнесингизга энг яхши мутахассис ва тадбиркорларни жалб қилган ҳолда амалга оширишни таклиф қиламиз. Компания кенг турдаги консалтинг хизматларини кўрсатади, амалий стратегияларни яратади ва ишлаб чиқарувчи билан ҳамкорликда уларни татбиқ этади.

Batiskaf Consulting нафақат стратегияни ишлаб чиқади, балки уни компанияга жорий этиб, бирламчи натижаларни ҳам намойиш қилади

Энди сиз ўз бизнесингизни Ўзбекистон бозоридаги энг яхши мутахассисларга ишониб топширишингиз мумкин!

ФАРҚ ҚИЛУВЧИ BATISKAF CONSULTING ХУСУСИЯТЛАРИ:

  • Мажмуавийлик

    Кенг қамровли консалтинг йўналишлари - товар белгисидан тортиб операцион бошқарувгача

  • Мослашувчанлик

    Экспертлар жамоаси муайян лойиҳа учун танланиб, уни амалга ошириш жараёнида ўзгариши мумкин.  Мижозларимизга хизматлардан айнан компания учун керак бўлган миқёс учун фойдаланиш имконияти ҳам тақдим этилади.

  • Татбиқот кафолати

    Мутахассис нафақат стратегияни ишлаб чиқади ёки ўргатади, балки буюртмачи-компания раҳбарияти билан ҳамкорликда уни татбиқ этишда ҳам қатнашади.

  • Ўзига хос методология

    Баҳолаш (компаниянинг бирламчи диагностикаси), лойиҳалар реализациясини назорат этиш ва энг малакали мутахассисларни танлашга доир ўзига хос махсус методологиялар

  • Эксперт-амалиётчилар

    Энг яхши топ-менежерлар ёки Ўзбекистон бизнес-элитаси вакиллари.