• +99871 200-70-04
  • Тошкент шаҳри, Темур Малик кўчаси, 146 (Техноплаза ИБМ
  • info@batiskaf.uz

Хизматлар

Стартапга

Янги лойиҳа бошлаётган бўлсангиз, у стартап ёки мавжуд бизнеснинг янги йўналиши бўлишидан қатъий назар, бизнесни бошлашнинг барча босқичларидан - бозор таҳлили ва бизнес-режа ишлаб чиқишдан тортиб юридик шахсни расмийлаштириш, жамоа тўплаш ва асос бизнес-жараёнларгача бўлган барча жараёнлардан ўтасиз.

Биз ҳар бир босқичда сизга ёрдам бера оламиз. Очилаётган компаниянинг фаолият йўналишига қараб вазифалар турлича бўлиши мумкин. Экспертларимизнинг катта базаси туфайли ҳар қандай вазифага етарлича тажрибаси бўлган жамоани танлаб олиш имконига эгамиз. Шу тариқа сиз йўлингизда учрайдиган тўсиқларга чап бериб, стратегияларга ва рақобатдаги устун жиҳатларингизга кўпроқ эътибор қаратиш имкониятини қўлга киритасиз.

Бозорнинг экспресс-таҳлили

Бозор бўйича қўшимча маълумот тўплаш ва таҳлил қилишга асосланган бозордан ажралган ҳолда уни текшириш. Бозорнинг экспресс-таҳлили соддалаштирилган қолип асосида олиб борилади. Бозорни бу тахлитда ўрганиш қуйидаги масалалар бўйича таянч тасаввурлар ҳосил қилиши мумкин:

· асосий рақобатчилар ва уларнинг маҳсулотлари,
· маҳсулотни кимга йўналтирилаётганлиги,
· бозорнинг ҳажми ва кўлами, · бозор динамикаси, · кутилаётган камчиликлар.

Бозорни ўрганиш

Ички ва ташқи ишларнинг тўлиқ комплексини қамраб олади. Янги маҳсулот чиқараётган, янги сотиш бозорини ўзлаштираётган ёки шунчаки юқори даражадаги рақобат ҳукм сураётган бозорда ишлаётган бўлсангиз, бозор ҳолатини ўрганиб чиқиш жуда муҳим. Бу рақобатчиларнинг ривожланиш динамикасини ва бозор конъюнктурасининг барча хавфларини тўлиқ баҳолашга, компаниянинг янада самарали стратегияларини ишлаб чиқиш учун маълумотлар тўплашга ва бизнесингизнинг юксалиш салоҳиятини кўришга имкон беради.

Лойиҳанинг амалга оширилиш имкониятларини баҳолаш

Лойиҳанинг жорий қилиниш ва молиявий амалга оширилиш имкониятларини баҳолаш сифатида Feasiblity study (ТЭО) - янги лойиҳа учун энг муҳим ҳужжатлардан бири. Уни ишлаб чиқишда лойиҳанинг амалга оширилиш шакллари харажат, муддат ва фойдалилик томонлама қиёслаб чиқилади. Бундай баҳолаш натижасида буюртмачи (инвестор) яратилаётган маҳсулотга сўровлар бўлишига ва лойиҳа фойдали чиқишига ишонч ҳосил қилади.

Компанияни рўйхатга киритиш

Ташкилий-ҳуқуқий шакл ва солиқ солишнинг оптимал тизимини танлашда, корхонани рўйхатдан ўтказишда, барча рухсатномага тегишли ҳужжатларни олишда кўмаклашиш.

Жамоа тўплаш ва тузиш

Жамоани саралаб олиш, шунингдек ёллаш, таянч бизнес-жараёнлар ва мотивация тизимини яратиш бўйича чораларнинг тўлиқ комплекси.

Технологиялар ишлаб чиқиш ва жорий қилиш

Ишлаб чиқариш корхоналари учун хизматлар - таркиб, рухсатнома ҳужжатлари, ходимларни ўқитиш.

Савдо маркаларини ишлаб чиқиш

Ушбу хизмат нафақат савдо маркаларига ишлов беришни, балки бозор талабларига максимал даражада жавоб берадиган маҳсулотни яратиш, брендни тегишли талабларга мувофиқ қуришни ва истеъмолчилар билан мулоқот тизимини ишлаб чиқишни ҳам қамраб олади.

Инвесторларни жалб қилиш

Инвесторларни қидириш ва жалб қилиш, битимларни кузатиш, келишувларни бажарилиш мониторинги.

Қидирган нарсангизни топмадингизми?

Хизматни таклиф қилиш