• +99871 200-70-04
  • Тошкент шаҳри, Темур Малик кўчаси, 146 (Техноплаза ИБМ
  • info@batiskaf.uz

Хизматлар

Инвесторга

Бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиётида иш суръатини оширишга, натижада ҳам маҳаллий, ҳам хорижий сармоядорлар учун  инвестиция жозибадорлигини оширишга олиб келувчи жадал ўзгаришлар рўй бермоқда.

 

 Batiskaf Consultingга мурожаат қилган инвестор потенциал битимларни ҳар томонлама мукаммал ва мустақил баҳолаш имконига эга бўлади ва битим фойдали ёки фойдали эмаслигини шу тариқа билиб олиши мумкин.

Бозорнинг экспресс-таҳлили

Бозор бўйича қўшимча маълумот тўплаш ва таҳлил қилишга асосланган бозордан ажралган ҳолда уни текшириш. Бозорнинг экспресс-таҳлили соддалаштирилган қолип асосида олиб борилади. Бозорни бу тахлитда ўрганиш қуйидаги масалалар бўйича таянч тасаввурлар ҳосил қилиши мумкин:

· асосий рақобатчилар ва уларнинг маҳсулотлари,
· маҳсулотни кимга йўналтирилаётганлиги,
· бозорнинг ҳажми ва кўлами, · бозор динамикаси, · кутилаётган камчиликлар.

Бозорни ўрганиш

Ички ва ташқи ишларнинг тўлиқ комплексини қамраб олади. Янги маҳсулот чиқараётган, янги сотиш бозорини ўзлаштираётган ёки шунчаки юқори даражадаги рақобат ҳукм сураётган бозорда ишлаётган бўлсангиз, бозор ҳолатини ўрганиб чиқиш жуда муҳим. Бу рақобатчиларнинг ривожланиш динамикасини ва бозор конъюнктурасининг барча хавфларини тўлиқ баҳолашга, компаниянинг янада самарали стратегияларини ишлаб чиқиш учун маълумотлар тўплашга ва бизнесингизнинг юксалиш салоҳиятини кўришга имкон беради.

Лойиҳанинг амалга оширилиш имкониятларини баҳолаш

Лойиҳанинг жорий қилиниш ва молиявий амалга оширилиш имкониятларини баҳолаш сифатида Feasiblity study (ТЭО) - янги лойиҳа учун энг муҳим ҳужжатлардан бири. Уни ишлаб чиқишда лойиҳанинг амалга оширилиш шакллари харажат, муддат ва фойдалилик томонлама қиёслаб чиқилади. Бундай баҳолаш натижасида буюртмачи (инвестор) яратилаётган маҳсулотга сўровлар бўлишига ва лойиҳа фойдали чиқишига ишонч ҳосил қилади.

Жамоа тўплаш ва тузиш

Жамоани саралаб олиш, шунингдек ёллаш, таянч бизнес-жараёнлар ва мотивация тизимини яратиш бўйича чораларнинг тўлиқ комплекси.

Технологиялар ишлаб чиқиш ва жорий қилиш

Ишлаб чиқариш корхоналари учун хизматлар - таркиб, рухсатнома ҳужжатлари, ходимларни ўқитиш.

Инвестицион битимларни қўллаб-қувватлаш

Инвестицион лойиҳани кузатиш бўйича хизматларнинг тўлиқ комплекси:
• Лойиҳани танлаш ва Due Diligence жараёни - инвестицион лойиҳани малакали ва мустақил баҳолаш,
• Бозор тизими таҳлили,
• Музокараларда ёрдам бериш,
• Сармоя киритиладиган потенциал объект бўйича ҳужжатларнинг тўлиқ тўпламини тайёрлаш,
• Келишувларнинг бажарилиш мониторинги.

Тайёр бизнесни қидириш

· Сотиб олиш учун объект танлаш, Due Diligence жараёни - лойиҳани малакали ва мустақил тарзда баҳолаш,
· сармоя киритиладиган потенциал объект бўйича ҳужжатларнинг тўлиқ тўпламини тайёрлаш,
· Битимларни кузатиш,
· Келишувларни бажарилиш мониторинги.

Қидирган нарсангизни топмадингизми?

Хизматни таклиф қилиш