• +99871 200-70-04
  • Тошкент шаҳри, Темур Малик кўчаси, 146 (Техноплаза ИБМ
  • info@batiskaf.uz

Хизматлар

Бизнесга

Сиз компания эгасимисиз ёки ўзининг вақтини компаниянинг стратегик ривожаланишига бағишлашга уринаётган ва ишда ҳар куни операцион тузатиш ишлари билан шуғулланишга мажбур бўлаётган компания бошқарувчисимисиз?

Агар компанияда операцион жараёнлар йўлга қўйилмаган бўлса ва кирим бўлса-ю, даромад режага мос келмаса, ва сиз компанияни янги даражага олиб чиқишни ва ундаги бошқа нуқсонларни топмоқчи бўлсангиз,  биз ёрдамга тайёрмиз!

Бизнес-диагностика

Турли йўналишлар: сотувлар, маркетинг, маҳсулотни мақсадга йўналтириш, нархни шакллантириш, кризис ҳолатлари, молиявий стратегия бўйича стратегияларнинг тўлиқ ишлаб чиқилиши. Буюртмачи билан биргаликда стратегия жорий қилиш ва илк натижалар намойиши

Бозорни ўрганиш

Ички ва ташқи ишларнинг тўлиқ комплексини қамраб олади. Янги маҳсулот чиқараётган, янги сотиш бозорини ўзлаштираётган ёки шунчаки юқори даражадаги рақобат ҳукм сураётган бозорда ишлаётган бўлсангиз, бозор ҳолатини ўрганиб чиқиш жуда муҳим. Бу рақобатчиларнинг ривожланиш динамикасини ва бозор конъюнктурасининг барча хавфларини тўлиқ баҳолашга, компаниянинг янада самарали стратегияларини ишлаб чиқиш учун маълумотлар тўплашга ва бизнесингизнинг юксалиш салоҳиятини кўришга имкон беради.

Бошқарув бўйича консультациялар, ташкилий лойиҳалаш

Корхона иши таҳлили, ишланмалар:
мақсадга эришиш ва режалаштириш,
· мотивация ва назорат тизимлари,
· стратегик, тактик ва оператив ечимлар учун менежментнинг ахборот таъминоти методикалари учун инструментлар комплекси.

Стратегиялар(маркетинг, тараққиёт, сотувлар) ишлаб чиқиш

Турли йўналишлар: сотувлар, маркетинг, маҳсулотни мақсадга йўналтириш, нархни шакллантириш, кризис ҳолатлари, молиявий стратегия бўйича стратегияларнинг тўлиқ ишлаб чиқилиши.

Буюртмачи билан биргаликда стратегия жорий қилиш ва илк натижалар намойиши

Савдо маркаларини ишлаб чиқиш

Ушбу хизмат нафақат савдо маркаларига ишлов беришни, балки бозор талабларига максимал даражада жавоб берадиган маҳсулотни яратиш, брендни тегишли талабларга мувофиқ қуришни ва истеъмолчилар билан мулоқот тизимини ишлаб чиқишни ҳам қамраб олади.

Инвесторларни жалб қилиш

Инвесторларни қидириш ва жалб қилиш, битимларни кузатиш, келишувларни бажарилиш мониторинги.

Бизнес-жараёнларни оптималлаштириш

Корхонанинг асосий бизнес-жараёнлари аудити, самаралилик таҳлили. Ҳамкорлар ва филиаллар ўртасидаги ўзаро ҳаракат кўламини такомиллаштириш бўйича чоралар ишлаб чиқиш ва жорий қилиш. Логистика, сақлаш, тақсимот, сотиб ўтказиш, таъминот ва бошқалар юзасидан тегишли тажрибага эга мамлакатдаги энг яхши экспертлар билан кенг кўламли йўналишлар бўйича бизнес-жараёнларни тизимини яратиш.
Буюртмачилар билан биргаликда оптималлашган жараёнларни жорий қилиш ва дастлабки натижаларни кўрсатиш.

Бизнес-жараёнларни автоматлаштириш ва IT-консалтинг

Бизнес-жараёнларнинг самаралилигини ошириш ва компания фаолиятининг асосий йўналишлари таҳлилини енгиллаштириш мақсадида намунавий жараёнларнинг оптималлашган ишлаш тартиблари орқали бажарилиши билан биргаликда автоматлашган дастурий комплексларни жорий қилиш

Молиявий менежмент

Хавфларни оптималлаштириш, фойдалардан максимал фойдаланиш ва стратегик самарали режалаштириш мақсадида ташкилотнинг пул оқимларини бошқариш тизимини тузиш:

· молиявий ҳолатини баҳолаш,
· молиявий режалаштириш ва хавф-менежменти,
· капитал тузилмани, айланма маблағларни ва активларни бошқариш.

Молиявий менежмент воситаларидан оқилона фойдаланиш орқали компания даромадини кўпайтириш, тўлаш салоҳиятини таъминлаш, инвестиция жалб қилувчанлигини ва активларини ошириш каби мақсадларга эришилади. 

Қидирган нарсангизни топмадингизми?

Хизматни таклиф қилиш