Очилиш маросими, 2 қисм

Эътиборингизга иккинчи очиқ мунозаранинг асосий мазмунини ҳавола этамиз.
Мавзу: Бизнес Консалтингга каршими? Ишончсизликдан ҳамкорлик сари.
Иштирокчилар:
• Музаффар Қосимов, ИБЦ «ТехноПлаза», ҳамкор
• Шерзод Акбаров, «Кичик бизнес учун консультациялар» ЕҲХТ дастури, бош менеджер
• Наргиза Боймирзаева, Angelsey Food, HR-директори
• Даврон Абидов, Adler Group Distribution, тижорий директор
• Валентина Прокофьева, Batiskaf Consulting, ҳамкор
• Икромжон Насруллаев, ЎзР корпоратив бошқарув Маркази, корпоратив бошқарув соҳасида малака ошириш бўлими бошлиғи.
Асосий мессежлар:
Бизнес-ҳамжамият айни вақтда нафақат консалтингга ишонч билдирмайди, балки у ҳақида етарлича тасаввурга ҳам эга эмас. Қисман бунга консалтинг бозоридаги таклифларнинг камлигини ҳам сабаб қилиб кўрсатиш мумкин. Биздаги косалтинг бозори ҳатто қўшни мамлакатлар билан солиштирганда ҳали атрофлича қамраб олинмаган.
Бозордаги ўзгараёттган шароитлар ва ўсиб бораётган рақобат муҳити бундай хизматларга талаб ортишини таъминлайди. Аммо, шу ўринда керакли ва муносиб консультант қандай танланади, деган ўринли савол туғилади? Қандай қилиб у билан ишлаб, йирик натижаларга эришиш, бажарилган ишни назорат қилиш ва ҳисоблаш мумкин? Аввало бунда тегишли тажрибага эга мутахассисни танлаш ва мақсадни аниқ ифодалаш, лойиҳанининг муваффақиятини батафсил белгилайдиган ва ўлчанадиган индикаторларни яратиш лозим.
Батафсил жонли эфирдан: https://www.facebook.com/batiskaf.uz/videos/2079331235647686/