• +99871 200-70-04
  • Тошкент шаҳри, Темур Малик кўчаси, 146 (Техноплаза ИБМ
  • info@batiskaf.uz

Компаниямизнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди!

photo_2018-03-05_23-36-43.jpgАзиз дўстлар! Компаниямизнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди! Ваъда берганимиздек, кеча биз кўрсатадиган хизматлар тақдимотидан ташқари учрашувда бир қанча бошқа қизиқарли мавзулар ҳам  муҳокама қилинди.  Ушбу тадбир бизнес-аудитория учун чин маънода фойдали бўлиб, ҳозирда мамлакатимизда рўй бераётган ўзгаришларнинг моҳиятини янада теранроқ англашга ёрдам берди, деган умиддамиз. Шундай қилиб, биринчи мунозаранинг асосий мазмуни билан танишамиз.
Мавзу: Рўй бераётган трансформациялар контекстида бизнес: чақириқ ва эҳтиёжлар.
Қатнашчилар:
•  Ҳикмат Абдураҳмонов, АМБиТ, кузатув кенгаши Раиси, (модератор)
•  Зафар Ҳошимов, IFC, Ўзбекистондаги ваколатхона раҳбари
•  Зафар Ҳошимов,  Korzinka.uz, асосчи
•  Улуғбек Холматов, CLG лизинг компанияси, ҳамкор
•  Тимур Абдуқаюмов, Batiskaf Consulting, бошқарувчи ҳамкор
•  Юлий Юсупов, иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш Маркази, директор
•  Азиза Умарова, SmartGov Consulting, ЕвроОсиё бўйича ижрочи Директор

Асосий мессежлар:
Айни пайтда мамлакатда тадбиркорлик фаолиятини кучайтириш ҳамда кириб келувчи хориж инвестициялари оқимини жадаллаштиришга хизмат қиладиган муҳим ўзгаришлар содир бўлмоқда.
Келгуси бир неча йил ичида соҳавий рақобатнинг кескин ўсишини тахмин қилишга барча асослар етарли. Бизнес-ҳамжамият тез орада бошқа қоидалар асосида иш кўришга мажбур бўлиши турган гап. Бизнес учун бу даврда турли чақириқлардан ташқари янгидан-янги имкониятлар ҳам очилмоқда. Масалан, бунга фаолиятни рақобатли бозорда бизнеснинг анъанавий  масалаларига йўналтиришга доир бўлган инновацияларни татбиқ қилиш, харажатларин қисқаартириш, бизнес-жараёнларни оптималлаштириш, янги сотув бозорларини топиш, ишлаб чиқаришни  кенгайтиришни мисол қилиш мумкин. Янги чақириқларга жавоб бериш, тадбиркорлик субъектларининг рақобатбардошлигини ошириш ва мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун бизнес-консультантларнинг хизмати муҳим аҳамият касб этади. https://www.facebook.com/batiskaf.uz/videos/2079331235647686/

Бошқа янгиликлар

НАВРЎЗ МУБОРАК!

НАВРЎЗ МУБОРАК!

Батафсил
Очилиш маросими, 2 қисм

Очилиш маросими, 2 қисм

Очилиш маросими ва мунозаралар мазмуни ҳақидаги постлар туркумини давом эттирамиз

Батафсил